No Image

Инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти

СОДЕРЖАНИЕ
92 просмотров
16 ноября 2019

2016 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг янгиланган расмий веб сайти ва унинг виртуал қабулхонаси, шунингдек “Ишонч телефони”нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тақдимотда иштирок этиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг матбуот хизматлари, босма, теле-радио, электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Тақдимот жараёнида Омбудсман интернет-ресурсининг модернизация қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ахборот олиш эркинлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни кенгайтириш борасидаги вазифалар доирасида амалга оширилганлиги таъкидланди.

Интернет-сайт замонавий ривожланган ахборот-коммуникация соҳасидаги барча тенденцияларни ўз ичига олган. Жумладан, у ўзида Омбудсманнинг виртуал кабулхонаси, тўғридан-тўғри мулоқот ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинларини амалга оширишга оид саволларга жавоблар олишни қамраб олади. Виртуал қабулхона орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мурожаат қилишлари мумкин. Бунда мурожаат берилишида электрон имзо талаб этилмайди.

Расмий сайтни янгилаш жараёнларида инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатини кенг ёритиш, ушбу соҳада қабул қилинаётган қонунчилик ҳамда давлат дастурларининг мазмун моҳиятини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Сайт орқали Омбудсманнинг – фуқораларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти натижалари, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти юзасидан мунтазам равишда ахборот бериб борилади.

Бундан ташқари, норматив ва дастурий ҳужжатларни амалга ошириш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, жамоатчиликни қизиқтирадиган саволларни батафсил муҳокама қилиш борасида ташкил этиладиган форумларда иштирок этиш имкониятининг мавжудлиги мазкур сайтнинг муҳим жиҳати бўлиб ҳисобланади. Бу эса, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ислоҳотлар жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Сайтда Омбудсман Котибияти ва Омбудсманнинг Минтақавий вакилларининг манзиллари ва телефон рақамлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва вақти тўғрисидаги маълумотлар жой эгаллаган.

Сайт осон ва қулай бошқариш имкониятига эга. Сайт материалларидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида, шунингдек, кўриш имконияти чекланган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Янгиланган интернет-сайт ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар Координатори ёрдамида тайёрланди.

Шунингдек, тадбир давомида Омбудсманнинг мурожаатларни қабул қилиш бўйича “Ишонч телефони” очилганлиги тўғрисида эълон қилинди. Ариза, шикоят ва таклифлар (0371) 200-10-96 ва қисқа 1096 (республика миқёсида бепул) телефон рақамлари орқали берилиши мумкин.

Тадбир иштирокчилари томонидан Омбудсман интернет-сайтининг янгиланиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш шакл ва услублари ҳамда механизмларини кенгайтирилиши борасидаги чора-тадбирлар юқори баҳоланди.

Читайте также:  Образец уведомления по переносу забора

Referat haqida toliq malumot:

1. Инсон хукукларини химоя килувчи конунларни кабул килишнинг зарурлиги ва ахамияти

Хамдустлик мамлакалари ичида биринчилар катори Республикамизнинг Асосий Конуни булган Конституциянинг кабул килиниши оламшумул ахамиятга эга булди. Бугунги кунда Узбекистон Республикасининг Конституцияси инсон ва давлат, инсон ва жамият муносабатларининг ишончли кафолати, куп йиллик фаолиятимизнинг йурикномаси булганлиги, унда бугунги реал вокелигимиз хамда эртанги кунимизга булган чукур ишонч узининг ифодасини топганлигини кундалик хаётимизда руй бераётган узгаришлар амалда тасдикламокда.
Хозирги кунда фукаролик процессуал кодекси, нотариат, адвокатура, суд карорларининг ижроси ва инсон хукукларига доир бошка катор конунлар лойихаси устида хукукшунослар, иктисодчилар ва бошка соха мутахассислари иш олиб бормокдалар.
Инсон хукукларини химоя килиш билан боглик булган масалалар юзасидан фукаро тегишли хукук-тартиботни мухофаза этувчи идораларга мурожаат этганида, мансабдор шахсларнинг хатти-харакатлари туфайли фукаронинг хукукларини камситадиган холлар мавжудлиги амалиётдан маълум.
Инсон хукукларини химоя килишга каратилган конунлардан бири — 1995 йилнинг 30 августида Олий Мажлиснинг учинчи сессиясида кабул килинган «Фукароларнинг хукуклари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва карорлар устидан судга шикоят килиш тугрисида»ги Конундир. Бу конунга кура, эндиликда фукароларнинг поймол клиинган хукукларини химоя килишга каратилган суд идораларининг ваколати бир мунча кенгайтирилди.
Инсон хукукларининг Умумжахон Декларациясининг 9-моддасида хеч кимни асоссиз равишда камаш, ушлаб туриш мумкин эмаслиги курсатилган.
Одил судловни амалга оширувчи суд идораларини Конституция, «Судлар тугримида»ги ва бошка конунларга асосланган холда уз истиклолини кулга киритган мустакил жумхуриятимизни мустакиллигини мустахкамлашга фукаролар, давлат ва жамоат бирлашмаларининг эркин, конуний хукук ва манфаатларини химоя килишда, судлар суд хокимиятидан тугри фойдаланган холда давлат идоралари орасида муносиб урин эгаллашлари давр талаби эканлигини яхши хис этмоклари, бундан кейинги тараккиёт йулимизни белгилаб олиш «жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуги фукаро, кейин жамият — давлат» деган тушунчага амал килган холда иш тутишлари максадга мувофикдир.
Конституцияга кура, давлат уз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кузлаб, ижтимоий адолат ва конунийлик принциплари асосида амалга ошириш, давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фукаролар Конституция ва конунларга мувофик иш куриши, фукароларнинг Конституция ва конунларда мустахкамлаб куйилган хукук ва эркинликларининг дахлсизлиги, алардан суд карорисиз махрум этишга ёки уларни чеклаб куйишга хеч ким хакли эмаслиги хакидаги мухим хукукий меъёрлар берилгани инсонга нисбатан муносабатларнинг илгари сурилганлигидан далолат беради.
Узбекистон Республикасининг Конституцияси мустакиллигимиз рамзи, давлатимизнинг хукукий пойдеворидир. У конуннинг устуворлигини, барча фукароларнинг конун олдида тенглигини таъминловчи хужжатдир. Конституциянинг 14-моддасида суд идоралари далвлатнинг мухим механизми булганлиги туфайли уз фаолиятини инсон ва жамият фаовонлигини кузлаб, ижтимоий адолат ва конунийлик тамойиллари асосида амлага ошириши кайд килинган.

Читайте также:  Данилов работал сторожем на хлебозаводе

2. Мехнат Кодекси ва унинг инсон хукукларини химоя килишдаги урни ва ахамияти

Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Узбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иктисодий истикболининг асосий тамойиллари» асарида инсон ва давлат уртасидаги муносабатларда инсон манфаатлари устувор булиши, давлат ва давлат хокимиятининг барча тармоклари уз фаолиятини инсон хукукларини химоя килиш ва куриклаш ишига сафарбар килгандагина уз вазифасини тугри адо эта олиши мумкинлигини назарий жихатдан асослаб берди.
Низоли ишларни хал этиш тартибининг мукобил судловликка асосланганлиги янги мехнат Кодексининг мухим жихатларидан бири булиб, у уз навбатида инсон хукуки поймол килинганда суд химоясидан фойдаланиш хукукига тускин булмаслигини курсатувчи омилдир.
Кодексда ходим касаба уюшмаси кумитаси ёки ходимларнинг бошка вакиллик томонидан мехнат низосини куриб чикилишида иштирок этиш ва уларнинг манфаатларини химоя килишда адвокатларни таклиф килиш хукукига эга булиши мухим ахамиятга эга. Бу эса хукукни турли йуллар билан конун асосида химоя килишга каратилган чоралардандир.
Кодекснинг инсонпарварлик талабларига жавоб берадиган афзалликларидан яна бири 270-моддада уз аксини топган. Бу моддага кура, ходимнинг соглигига етказилган зарарни коплашга доир низолар буйича судга мурожаат килиш учун умуман муддат белгиланмаганлидир.
Фукароларнинг хак-хукукларини химоя килиш учун уларнинг тегишли мансабдор ваколатли шахсларга мурожаат этиши тегишли конунлар билан тартибга солинган булса-да, бирок айрим мансабдор шахсларнинг харакатларида конунларни менсимаслик иллатлари мавжудлиги ва конун устуворлиги масалаларига ахамият бермаслиги амалиётдан маълум. Шунинг учун хам инсон хукукларини химоя килишни уз мазмунида ифода этувчи давлат хизмати ва давлат хизматчилари тугрисида конунлар кабул килиш лозимлиги хакида Олий Мажлиснинг сессияларида депутатлар жуда мухим ва асосли фикрларни билдирган эдилар.

Murojaatlarni yuborish qoidasini

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайти меҳмони

Фуқароларнинг мурожаатига асосан уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайтида махсус “Интернет – қабул” бўлими очилди.

Интернет – қабул – бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)га фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаат этишига, мурожаат этишнинг ёрдамчи усулига, шунингдек ариза ва шикоятлар юбориш юзасидан Сизни қизиқтирган саволларга жавоблар олишнинг қўшимча имконият берувчи махсус қисм.

Читайте также:  Как отмазаться от гинеколога в 9 классе

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайтига юборилган электрон шаклдаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Котибиятига келиб тушади ва 2004 йилнинг 27 август санасида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонун асосида кўриб чиқилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил шикоятларни кўриб чиқади::

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
  • Вакил учинчи шахсларнинг шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларнинг муайян бир киши ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларни, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса.

Вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил давомида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили кўриб чиқмайди:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) номига ёзилмаган мурожаатларни;
  • Суднинг ваколатига кирадиган шикоятларни;
  • Аноним мурожаатларни;

Вакилга берилган шикоятлар учун давлат божи ундирилмайди.

Давлат органларига мурожаат этишда ҳуқуқларини суистемол қилишга йўл қўйилмасликка эътибор қаратишни сўраймиз ва бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Агар мурожаатда келтирилган маълумотлар ўрганиб чиқилиши жараёнида ёлғон эканлиги маълум бўлса, етказилган зарар фуқародан суд орқали ундирилади.

Илтимос электрон шаклдаги мурожаатни юборишдан олдин қуйидаги малумотлар билан танишинг:

  • Электрон мурожаатни юборишдан олдин анкетани диққат билан ва тўғри тўлдиринг.
  • Мурожаатингизга жавоб Сиз йўллаган почта ёки электрон манзилга юборилади.
  • Интернет – қабулга савол йўллашдан олдин “кўп бериладиган савол” бўлимини кўришингизни таклиф этамиз. Шу ердан Сизни қизиқтирган маълумотларни тезда топишингиз мумкин.
  • Ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиш учун Сиздан рўйхатга олиш бўлимини, саволларни шакллантириш ва таклифларни аниқ ва тўғри тўлдириш керак бўлади. Мурожаатга жавоб ариза муаллифининг манзилига юборилади.

Агар Сиз юқорида кўрсатилган қоидалардан қониқиш хосил қилсангиз ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)га мурожаат этишни хохласангиз “Мен мурожаатларни юбориш қоидаларини қабул қиламан” ва “Давом эт” бўлимини босинг.

Комментировать
92 просмотров
Комментариев нет, будьте первым кто его оставит

Это интересно
No Image Юридические советы
0 комментариев
No Image Юридические советы
0 комментариев
No Image Юридические советы
0 комментариев
No Image Юридические советы
0 комментариев
Adblock detector